Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:56

Қорақалпоғистонда одамлар Мирзиёев билан селфига тушди (ВИДЕО)


20 январь куни Қорақалпоғистонга борган президент Шавкат Мирзиёев оддий аҳоли вакиллари билан учрашди. Озодликка йўлланган видеода одамлар Мирзиёевни ўраб олгани ва у билан селфи-суратга тушаётгани акс этган. Бир ҳафта аввал Мирзиёев Қорақалпоғистонга борганида икки кун пиёда юриб, одамлар билан учрашишни ваъда қилган эди.

Жума куни Қорақалпоғистонга борган Шавкат Мирзиёев сафарининг биринчи куни Хўжайли, Шуманай, Қанликўл, Мўйноқ туманлари ва Нукус шаҳрида бўлди.

Қорақалпоғистондан олинган маълумотларга кўра, Мирзиёев ушбу ўлкани пиёда кезиб, одамлар билан учрашиш ваъдасида турган.

Озодликка йўлланган видеода Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги сафари пайти оддий аҳоли вакиллари билан учрашгани акс этган.

Видеода одамлар Мирзиёевни ўраб олгани ва президент одамлар билан қучоқлашиб кўришаётганини кўриш мумкин. Тасвирларда Мирзиёев ёнида унинг қўриқчилари борлиги, лекин улар одамларнинг ўз телефонига президентни суратга олишига қаршилик кўрсатмагани акс этган. Воқеага гувоҳ бўлганларнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, президент қўриқчилари одамларнинг Мирзиёев билан селфига тушишига ҳам қаршилик кўрсатмаган.

Қорақалпоғистонда одамлар Мирзиёев билан селфига тушди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:20 0:00

14 январь кунги ҳукумат мажлисида Мирзиёев Қорақалпоғистонга сафар қилишни режалаётгани ва у ерда икки кун пиёда юриб одамлар билан шахсан учрашишини айтганди:

– Келаси ҳафта Қорақалпопоғистонга борсак, биров мени алдаёлмайди. Икки кун пиёда юраман. Қаерда юришимни бирон одамга айтмайман, ахборот ҳам бермайман. Ўзим биламан. Больницага кираман, қишлоқ врачебний пунктига бораман, бошқа жойга кираман, ўзим биламан қаерга киришни. Уйларга кираман. Кейин бу ердаги баландпарвоз гапларни, ҳар бир вазирнинг айтганларини ўша Қорақалпоғистоннинг ҳар бир районида ёки бошқа жойида вертикал тизимни сезишим керак, - деган эди Мирзиёев.

ЎзА агентлигининг ёзишича, Мирзиёев сафарининг илк куни Хўжайли туманида марказий шифохона, "Мурувват" аёллар интернати, 69-мактаб ҳамда Агросаноат маркази қурилаётган участка, "Қорақалпоғистон" қишлоқ врачлик пунктига ташриф буюрган. Қанликўл туманида мусиқа мактаби ва “Агросервис МТП” жамиятига борган. Кейин Қўнғирот — Мўйноқ ичимлик суви тармоғи қурилиши билан танишиб, Нукусга қайтган.

Қорақалпоғистон маҳаллий ҳукуматида ишловчи шахснинг Озодликка айтишича, Мирзиёев ўз сафари давомида асосан, вертолёт ва автомобилдан фойдаланган. Лекин борган жойида оддий одамлар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашган.

Мирзиёевга сафари давомида Ўзбекистон Бош вазирининг беш ўринбосари ҳамроҳлик қилди.

Маҳаллий нашрлар хабарларидан англашилишича, Мирзиёев бош вазирнинг ўринбосарлари зиммасига ҳам Қорақалпоғистонни пиёда айланишни юклаган.

Кun.uz нашрига кўра, Мирзиёев топшириғи бўйича бош вазир ўринбосарларининг ҳар бири Қорақалпоғистондаги учтадан туманда уйма-уй юриб, вазиятни ўрганиб чиқади.

Бундан ташқари Мирзиёев бош вазир ўринбосарларига Қорақалпоғистон бўйича қўшимча топшириқлар ҳам берган.

Жумладан, бош вазир ўринбосари Рустам Азимовга Қорақалпоғистондаги ҳар бир хонадонда 100тадан товуқ боқилишини назорат қилиш топширилган.

Очилбой Раматовга эса Қорақалпоғистондаги мактабларни иситиш, сув, йўл, транспорт тизими ва канализация масалаларини яхшилаш вазифалари юклатилган.

XS
SM
MD
LG