Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2024, Тошкент вақти: 01:17

Вашингтонда "Аёллар марши"

АҚШ президенти Доналд Трампнинг инугурацияси ортидан бугун Вашингтонда асосан аёллардан иборат юз минглаб одам "Аёллар марши"да қатнашяпти. Ушбу норозилик тадбири жаноб Трампнинг сайловолди кампанияси пайти аёлларни камситувчи чиқишларига норозилик ифодаси ўлароқ ташкиллаштирилмоқда.

20:04 21.1.2017

Вашингтондаги "Аёллар марши"ни CNN канали жонли ёритмоқда.

20:10 21.1.2017

21 январь куни юзлаб чехиялик аёллар Вашингтондаги норозилик маршини қўллаб Прага марказида намойиш ўтказди.

20:29 21.1.2017

Хиллари Клинтон Твиттерда "Аёллар марши" қатнашчиларини олқишлади.

"Қадриятларимизни ҳимоя қилаётганингиз учун раҳмат. Бу ҳар қачонгидан муҳим. Ишонаман, биз бирга кучлимиз!"

20:33 21.1.2017

Озод Европа/Озодлик радиоси мухбири Карл Шрек Вашингтонда намойиш қатнашчилари билан суҳбатлашмоқда. "Нима учун бу ерга келдингиз?" - "Биринчи навбатда аёл бўлганим учун, ҳозирги тарихий онларда бу ерда бўлиш мени бурчим эканини хис қиляпман".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG