Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:40

"Операцияга муҳтож танишимга пули йўқлиги сабаб ёрдам кўрсатилмаяпти"

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Операцияга муҳтож танишимга пули йўқлиги сабаб ёрдам кўрсатилмаяпти"

"Ўзбекистонда барча тиббиёт муассасалари текин дейишгани билан, касал одамга ёрдам кўрсатилмаяпти.

Бир танишимнинг жигарида қурт бор экан. Докторлар "зудлик билан операция қилиш керак", деб айтишди. Бироқ, операция фақат пулга қилинар экан. Шифохонага ётиш учун ҳеч ким ордер бермаяпти.

Бечора бола, энди нима қилсин операция учун пули бўлмаса? Жигарини қуртлар еб олгунча уйда ётиши керакми?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Бош вазир ўринбосари келишини эшитиб, лимонлар бир кунда кўкариб, мева берворди

"Бош вазирнинг ўринбосари келишига тайёргарлик кўрилмоқда. Икки кундан буён тўхтамай ҳашар қилмоқдамиз.

Лимонлар ҳам бир кунда кўкариб, мева беришга ҳам улгурди. Хоразм вилояти Боғот туманига келиши мумкинлиги сабабли бизнинг туманимизда катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Келмоқчи бўлса, айтмасдан келсин. Келадиган жой олдиндан маълум бўлса, шу жой олдиндан тайёрланиб, ҳамма камчиликлар яширилади. Кимга керак бу?"

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Мактаб ўқувчиси макулатура йиғмоқда"

Қўқонлик муштарий макулатура йиғаётган мактаб ўқувчиси акс этган фотосуратни Озодликка йўллади:

"Мактаб ўқувчиси макулатура йиғиш учун Қўқон бозорига тушди"

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Автостоянка талабга жавоб бермаслиги сабаб “Дамас” ариққа тушиб кетди"

​"29 январ куни соат 9:30 атрофида Риштон туманидаги пуллик автостоянкада "Дамас" ўзидан ўзи ариққа тушиб кетди.

Стоянка талабга жавоб бермаслиги бунга сабаб бўлди."

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG