"Поликлиникамизнинг аҳволини ҳатто суратга олишга уяламиз"
"Суратларда Янгийўл туман кўп-тармоқли поликлиникасига қарашли "Жўрабек Тўрабеков" номли қишлоқ врачлик пункти.
Телевизорда қишлоқдаги поликлиникаларни кўрсатганда, шароитларни кўриб, ҳавас қиламиз. Бизда эса аҳвол бошқача.
Свет тез-тез ўчиб туради. Врачлик пунктининг ташқариси мана шу аҳвол. Ичкарини суратга олишга одам умуман уялади."
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
"Нақд етмаётгани сабабли одамлар пулни пластикда олишга мажбур"
"Қорақалпоғистон Республикаси хўжайли шаҳрида нақд пул бераётгани йўқ.
Одамлар мажбуран пластик картага олиш учун ариза ёзмоқда. Юқоридаги акалар бир гапни айтмоқда, пастдаги акалар эса умуман аксини қилмоқда."
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Янги йилга "совға" қилинган газ тамом бўлди
"Мен Жиззах шаҳри Раваллиқ маҳалласидан газ масаласида ёзмоқдаман. Бизда 16 декабрдан 4 январгача газ берди. Бироқ, 5 январдан буён газ умуман йўқ.
Янгиобод, Ўзбекистон ва Роҳат кўчаларида газ йўқ. Совуқ кунларда болаларимиз ва қариялар совқатиб қолмоқда."
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Қўқон энг тоза шаҳарга айланадими?
"Бизда Қўқонда¸ давлат ишида ишлайдиганлар¸ асосан¸ кўчаларни тозалаб¸ дарахтларни оқлаб юрибди.
Ҳаво эса жуда совуқ. Коллеж талабаларни ҳам кўчаларни тозалашга мажбурламоқда. Ўқитувчилар эса тепасида назорат қилмоқда."
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!