Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:16

“Каримов даврида урилган Жалилов “Ўзавтосаноат” раҳбариятига қайтди”


Тоҳиржон Жалилов “Ўзавтосаноат” бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари
Тоҳиржон Жалилов “Ўзавтосаноат” бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари

Ўзбекистон автомобил саноатидаги бир-биридан мустақил манбаъларнинг Озодликка билдиришича, коррупцияда гумонланиб бир муддат ҳибсда ушланган “GM - Uzbekistan” собиқ бош директори Тоҳир Жалилов “Ўзавтосаноат”бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари лавозимга қайтарилган, унга нисбатан илгари сурилган барча айбловлар бекор қилинган.

Ўзбекистон автомобил саноатидаги бир-биридан мустақил манбаъларнинг Озодликка билдиришича, коррупцияда гумонланиб бир муддат ҳибсда ушланган “GM - Uzbekistan” собиқ бош директори Тоҳир Жалилов “Ўзавтосаноат”бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари лавозимга қайтарилган, унга нисбатан илгари сурилган барча айбловлар бекор қилинган.

Шахси фош этилишини истамаган компания мулозимига кўра, Жалиловни қайта лавозимга тайинлаш буйруғи Бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланган ва 15 феврал куни тушдан сўнг ўтказилган мажлис давомида Жалилов “Ўзавтосаноат” жамоасига раҳбар сифатида расман тақдим қилинган.

Озодликка маълум бўлишича, Тоҳир Жалилов билан биргаликда таъқибга учраган GM - Uzbekistan ширкатининг савдо ишлари бўйича бошқарувчи директори Абдуллаев Абдумалик ўтган ҳафтада ҳибсдан озод этилган.

2010 йилдан бери ўзбек автоконцернини бошқарган 49 яшар Тоҳиржон Жалилов товламачилик йўли билан ширкат пулларини ўзлаштирганликда гумонланиб, 2016 йилнинг апрель охирларида ҳибсга олиниб, бир муддат Тошкентдаги МХХ тергов изоляторида сақланган. Бироқ президент Каримовнинг ўлимидан сўнг Жалилов ҳибсдан озод қилиниб, тергов идораларига уйдан қатнаб юрди.

GM Uzbekistan га алоқадор коррупцион схемалар устидан текширувлар президент Ислом Каримовнинг Москвага сафари ортидан бошланганди.

Россияга сафари давомида президент Каримовга GM Uzbekistan га тегишли минглаб автомобилнинг Россия банкларидан олинган қарзлар тўланмагани боис арест қилингани ва юзлаб миллион доллар зарар кўрилгани билдирилди.

Тошкентда дарҳол бошланган тергов давомида Тоҳиржон Жалиловга Россияда яна қатор мол-мулк ва йирик ширкатлар тегишли экани аниқланган ва бу мол-мулклар сотувга қўйилди.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳукумати Россияда банклар томонидан ҳибсга олинган GM Uzbekistan машиналарини қайтириб олишга ҳаракат қилмоқда. Россияда банкрот деб эълон қилинган GM Uzbekistan нинг расмий дилери“УзДЭУавто-Воронеж” ширкати қарзлари 21 миллиард рублдан ошиб кетди. Бу маблағнинг қарийб ярмига GM Uzbekistan даво қилмоқда. Россиядаги Ravon ваколатхонасининг маркетинг бўйича собиқ директори Елена Кузнецова Жалиловнинг қайтиши бу муаммоларнинг ечилишига умид туғдираётганини айтади.

"Менимча Жалилов бу ерга келганидан кейин бу масалалар ечим топа бошлайди. Менимча у буни осонлик билан ҳал қилади ва бундай муаммолар келажакда такрорланмайди. Кредиторлар барча молиявий муаммоларни ҳал этиш учун энг асосий масала машина савдосини қайта йўлга қўйиш муҳимлигини англамоқда.” - деди Елена Кузнецова.

Ўтган йил июн ойида GM Uzbekistan машиналарини Россияда Ravon брэнди остида сотадиган “УзДЭУавто-Воронеж” дистрибьютор фирмаси АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасининг собиқ раҳбари Тоҳир Жалиловни ҳимоя қилиб, президент Каримовга очиқ хат эълон қилганди.

“УзДЭУавто-Воронеж” дистрибьютер фирмасининг 16 ходими имзо чеккан хатнинг Озодликка юборилган нусхасида Тоҳир Жалиловнинг ноҳақ қамоққа олингани таъкидланади. Шунингдек очиқ хат муаллифлари Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларини Тоҳир Жалилов обрўйига “атайлабдан ёки билмасдан путур етказаётганлик” ва бу билан Ўзбекистон автомобилсозлик саноатига “жиддий зиён етказаётганлик”да айблайди.

Бироқ ҳатто танқидчилари ҳам машина экспорти бўйича яхши мутахассис сифатида эътироф этадиган Жалиловнинг айбловлардан фориғ бўлиб яна лавозимига қайтиши Каримов ўлимидан сўнг амалга ошди.

XS
SM
MD
LG