Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:09

Тиллерсон Лавровга АҚШ Кремлнинг Украина бўйича олган мажбуриятларини бажаришини кутаётганини айтди


Германиянинг Бонн шаҳрида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашган АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Москва Вашингтондаги Доналд Трамп маъмурияти билан ҳамкорликни хоҳлаётган экан Украина шарқида кескинликни юмшатиш бўйича Минск келишими доирасида олган мажбуриятларни бажариши кераклигини таъкидлади.

Ўз навбатида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ўзга давлат ички ишларига аралашмаслигини қайд этди.

Лавров ва Тиллерсон ўртасидаги учрашув Бонндаги Катта йигирматаликка аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари йиғини доирасида бўлиб ўтди.

Бир кун аввал Оқ Уй президент Дональд Трамп Россияга оккупация қилинган Қрим ҳудуди Украинага қайтарилиши шартлиги ва Украина шарқидаги қуролланган айримачиларни қўллаб-қувватлаш тўхтатилиши шарт экани тўғрисида очиқ ишорат берди, деб баёнот тарқатганди.

XS
SM
MD
LG