Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:12

Ўзбекистонда терминалсиз савдо қилиш тақиқланади


Шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида терминаллар бўлиши мажбурий ҳисобланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарор чиқарган.

Президент қарорида чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари нақд ёки карта орқали ҳисоб-китоб қилиш шаклига қараб нархларни сунъий равишда оширса ёки туширса, бунинг учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима қўлланиши айтилган.

Ўтган ҳафтада Мирзиёев "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорга имзо чеккан.

Мазкур ҳужжат нақд пул ва пластик карталар воситасида тўлов тизимидаги муаммоларни бартараф қилишга қаратилгани айтилганди.

XS
SM
MD
LG