Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:39

Ўзбекистонда маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажралди


Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилиб, эндиликда уни негизида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилади.

Ҳукумат нашрларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги фармонни 15 февралда имзолаган.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2004 йилнинг сентябридан буён Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида фаолият юритиб келаётганди.

Маданият ва спорт ишлари вазирлигига 2015 йилнинг ёзида Баҳодир Аҳмедов раҳбар этиб тайинланганди.

Энди унинг янги ташкил этилган вазирликда қолиш-қолмаслиги бўйича ҳозирча маълумот йўқ.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига ким раҳбар бўлиши ҳам номаълум.

XS
SM
MD
LG