Линклар

Покистондаги худкуш ҳужумда 72 одам ҳалок бўлди


Лал Шаҳбоз Қаландар мақбараси

Лал Шаҳбоз Қаландар мақбараси

Покистон жанубидаги сўфийлар зиёртгоҳида 16 февраль куни худкуш ўзини портлатгани оқибатида 72 одам ҳалок бўлди, 150 одам яраланди. Ҳалок бўлганларнинг 30 нафари болалардир.

Бош вазир Навоз Шариф Синд вилоятидаги Лал Шаҳбоз Қаландар мақабарасида содир этилган бу ҳужумни кескин қоралади. Ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди. Синд вилоятида мотам куни эълон қилинди.

Бундан 742 йил аввал вафот этган шоир ва мутафаккир Лал Шаҳбоз Қаландар мақбарасини зиёрат қилиш учун ҳар пайшанба куни минглаб одамлар йиғилади.

Хабарларга қараганда, худкуш ўзини зиёратгоҳнинг аёллар ва боллар тўпланган қисмида портлатган.

XS
SM
MD
LG