Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:32

Ўзбекистонда ҳукумат газ тўловларини ҳусусий ширкатлар орқали ундириш ниятида


Ўзбекистонда аҳолидан газ тўловларини йиғиш вазифасини ҳусусий операторларга топшириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига кўра, ҳусусий ширкат орқали газ тўловини ундириш самаралироқ бўлиши мумкин.

Лекин, бу вазифа қайси ширкатга топширилиши ва у қандай фаолият қилиши маълум эмас.

Ўтган ой Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги айрим идоралар, жумладан “Узтрансгаз” ширкатини қарздорлик кўплиги учун танқид қилган эди.

Президентга кўра, “Узтрансгаз” қарздорлиги ҳозир 14 фоиздан ошиб кетган.

Шу пайтгача Ўзбекистонда аҳолидан газ ва электр тўловларини ундириш учун турли чоралар қўлланмоқда.

Жумладан, бюджетдан маош олувчи барча турдаги хизматчилар, жумладан ўқитувчиларнинг маоши банкка ўтказилиб, ундан биринчи навбатда электр ва газ тўловлари ундириб олинмоқда.

Маош беришда энергия ва коммунал хизматлар тўланганини тасдиқловчи маълумот сўралмоқда.

Айрим хабарларга кўра, ўқитувчилар ва шифокорлар ҳам тўловларни ундириш учун энергия маъмурларига ёрдам беришга чақирилган.

Шунингдек, маҳалла қўмита раислари ва оқсоқоллар уйма-уй юриб, кишиларни огоҳлантирмоқда.

XS
SM
MD
LG