Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:23

Илон Маск: Бизга учар автомобиллар эмас, ер ости туннеллари керак


Таниқли тадбиркор ва муҳандис, SpaceX ширкати етакчиси Илон Маск учар автомобиллар ҳақида ўз фикрини баён қилди. Унга кўра, учар автомобиллар ердаги одамларга катта хавф туғдиради.

“Агар бирорта одам ўз учар автомобилини яхши қарамаса, унинг колпаги бошингизга тушиб, уни танангиздан жудо қилиши мумкин”, дейди Маск.

Маск яқинда Bloomberg нашрига берган интервьюсида учар автомобиллардан ҳақиқатан фойдаланишни истасак, бундай автомобиллар юрадиган йўллар ва ер устида юрган йўловчилар хавфсизлиги ҳақида ҳам ўйлашимиз кераклигини таъкидлади.

Шундоқ ҳам тиқилинч кўчаларда юриш кишига роҳат бағишламайди. Энди устимизда оғир металл қутилар учиб юрса, қай аҳволга тушишимизни тасаввур қилинг!

“Тепангизда оғир вазнли нарсалар шовқин солиб турса юрса, хавотирларинигиз озаймайди”, дейди Маск.

Учар машиналар биз учун эртаклигича қолмайди. Йил бошида Дубай июль ойигача жаҳондаги илк учар такси хизматини йўлга қўйишини эълон қилди.

Дубайни учар таксилар билан таъминлашни ражалаштираёган EHang ширкати ходими Деррик Сюн ўтган йилда Forbes нашрига берган интервьюсида: “Йўловчилар уни бошқаришни билишлари шарт эмас. Уларга учувчи лицензияси ҳам керак эмас”, деди.

Аммо Маск Марсга фазогир юбориш учар машиналарни йўлга қўйишдан кўра осонроқ бўлади, деб ҳисоблайди.

Муҳандис сифатида тадбиркор учар машиналар билан боғлиқ энг катта муаммо ернинг ториш кучи бўлишини айтади.

“Физика қонунлари ўз кучида қолар экан, ҳар қандай учар автомобиль осмондан ерга қуламаслик учун катта куч ишлаб чиқиши керак бўлади. Бу эса ердаги одамлар анча шамол ва шовқинга дуч келади, дегани. Ҳавода бир-бири билан тўқнашган автомобиллардан тушадиган чифиндиларни эса қўяверасиз”.

Маск бунинг ўрнига ер остида туннель қазишни қўллайди. Ой бошида тадбиркор SpaceX ҳудудида қазий бошлаган улкан ер ости туннелининг биринчи бўлимини кўришга муваффақ бўлдик.

Ер ости туннеларида машиналар ҳам ҳаракатлана олади.

Аммо улар ернинг сатҳини бўшатиши ҳақида хавотир туғилади. Маскнинг айтишича, бу муаммо бўлмайди, чунки инсонлар узоқ йиллардан бери туннель қилиб келади, ернинг ҳажми эса жуда катта.

“Ер катта, биз эса кичкинамиз. Биз шунчалик кичкинамизки, бунга ишониш қийин”.

XS
SM
MD
LG