Линклар

“Ўзавтосаноат” Тоҳир Жалиловнинг бошқарув кенгаши раиси муовини лавозимига қайтганини тасдиқлади


Ўзбекистоннинг “Ўзавтосаноат” ширкати коррупцияда гумонланиб бир муддат ҳибсда ушланган “GM - Uzbekistan” собиқ бош директори Тоҳир Жалиловнинг бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари лавозимга қайтарилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

15 феврал куни Озодлик Жалилов “Ўзавтосаноат”бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари лавозимга қайтарилгани, унга нисбатан илгари сурилган барча айбловлар бекор қилингани ҳақда хабар берган эди.

Жалиловни қайта лавозимга тайинлаш буйруғи Бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланган ва 15 феврал куни тушдан сўнг ўтказилган мажлис давомида Жалилов “Ўзавтосаноат” жамоасига раҳбар сифатида расман тақдим қилинган.

Тоҳир Жалилов билан биргаликда таъқибга учраган GM - Uzbekistan ширкатининг савдо ишлари бўйича бошқарувчи директори Абдуллаев Абдумалик ўтган ҳафтада ҳибсдан озод этилган.

XS
SM
MD
LG