Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:16

Ўзбекистонда Ph.D ва ScD илмий унвонлари таъсис этилади


Ўзбекистонда шу йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш мақсадида фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар ҳамда фанлар доктори –Doctor of Science, ScD илмий унвонлари таъсис этилади.

Шу пайтгача Ўзбекистонда олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича фақат битта фанлар доктори илмий унвони мавжуд эди.

Ўзбекистон президенти фармонига кўра, Ph.D ва ScD магистр унвонига эга ва талаб доирасида диссертацияни ёқлаганларга берилади.

Ўзбекистонда бакалавр унвонига эга бўлиш учун талаба тўрт йил, магистр унвонини олиш учун эса икки йил олий ўқув юртида ўқиши керак.

XS
SM
MD
LG