Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:27

Трамп Америкадаги йирик либерал нашрларни "халқ душмани" деб атади


АҚШ президенти Доналд Трамп Америкадаги йирик либерал нашрларни "халқ душмани" деб атади.

Трамп таъбирича, The New York Times газетаси ва NBC, ABC, CBS ҳамда CNN каналлари бўхтон тарқатиш билан шуғулланади.

Жаноб Трамп CNN каналини аввалги чиқишларида ҳам танқид қилган.

У президент сифатидаги илк матбуот анжуманида CNN каналини ёлғон маълумот тарқатишда айблаган ва канал журналистининг саволига жавоб беришдан бош тортган эди.

Пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида ҳам Трамп CNN каналини хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл Флиннинг истеъфоси ҳақида асоссиз хабар тарқатишда айблади.

Жаноб Трампга кўра, Оқ уйдан махфий маълумотнинг ташқарига сиздирилиши ноқонунийдир.

АҚШ президентининг хавфсизлик бўйича маслахатчиси Майкл Флин 13 февраль куни Россия элчиси билан суҳбатлашгани тўғрисида Трамп маъмуриятига нотўғри ахборот бергани ортидан истеъфога чиқарилган эди.

Хабарларда Майкл Флинн Россия элчиси билан Москвага нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилиш масаласида суҳбатлашган бўлиши мумкинлиги айтилган эди.

XS
SM
MD
LG