Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:02

Ўзбекистон деҳқон бозорларида 1 мартдан кейин ҳам терминалсиз савдо давом этади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори фақат кўчмас савдо нуқталаридага шохобчаларга тааллуқли бўлиб, деҳқон бозорларидаги сотувчилар 1 мартдан кейин ҳам терминалсиз савдони давом эттираверишлари мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

"Президент қарори фақат кўчмас савдо нуқталари — озиқ-овқат ва буюм дўконлари, жумладан, бозорлардаги дўконлар, савдо шохобчалари, бекатлардаги Paynet шохобчалари, қаҳвахоналар, сартарошхоналар ва ҳоказоларга тааллуқлидир", деб таъкидлади давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Музаффар Назаров.

Жорий ҳафтада Ўзбекистон президенти шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида терминаллар бўлиши мажбурий экани ҳақида қарор чиқарганди.

Мазкур ҳужжат нақд пул ва пластик карталар воситасида тўлов тизимидаги муаммоларни бартараф қилишга қаратилгани айтилганди.

XS
SM
MD
LG