Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2024, Тошкент вақти: 09:01

Карелия изоляторидаги ўзбек муҳожирлари элчихонадан нажот кутмоқда


Карелиянинг маъмурий маркази Петрозаводск шаҳри Санкт-Петербургдан 500 километр шимолда жойлашган.
Карелиянинг маъмурий маркази Петрозаводск шаҳри Санкт-Петербургдан 500 километр шимолда жойлашган.

Россия шимолидаги Карелия Республикаси, Петрозаводск шаҳрида жойлашган Хориж фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказидан Озодликка мурожаат қилган бир гуруҳ Ўзбекистонватандошлари элчихона томонидан беэътибор қолаётганидан шикоят қилди. Бир неча ойдан буён депортация қилинишини кутиб ётган меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга чиқиб кетиш учун элчихона томонидан ҳужжатларнинг узоқ вақт тайёрланиши сабабли ҳибсхонада узоқ қолиб кетишаётганини айтишмоқда.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан 500 километр шимолда жойлашган Петрозаводск шаҳридаги Хориж фуқароларини сақлаш марказида Россия қонунчилигини бузганликда айбланиб, икки ойдан буён ҳибсда ушлаб турилаётган хоразмлик Рашид Озодликка қўнғироқ қилиб, ўзи ва яна бир қанча юртдошлари Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидан нажот кутаётганини айтди.

- Мен икки ой бўлди бу ерга тушганимга. Бу ерда жуда кўп ўзбеклар ойлаб ётибди. Сабаби изолятор маъмурияти юборган сўровларга элчихонадан вақтида жавоб бўлмаяпти. Элчихона бизни аҳволимизга эътибор ҳам бермаяпти. Бу ерда ўтирсакку-ўтираверамиз. Лекин, бу ерда ўтиришимиз қимматга тушади. Ҳар кун ўтиришимиз учун изолятор Ўзбекистондан пул олади. Ўзбекистонга борганимизда эса бизни бўйнимизга илиб қўяди шу пулни, - дейди Рашид.

Суҳбатдош қўшни республикалик муҳожирлар ўз элчихонаси ва диаспораси ёрдамида 15-20 кунда юртига жўнатилаётганини айтди.

- Бу ерда Украина, Беларусдан болалар бор. Уларни элчихоналари масалани тез ҳал этиб олиб кетяпти. Тожикистонни элчихонаси ҳам ўз фуқароси азобланмасин, қарзга ботмасин деб, тезда олиб кетяпти. Бизни элчихона қизиқмайди ҳам, етим жўжадай ўтирибмиз, - дейди Рашид.

Карелия изоляторида ўтирган ўзбек тутқуни Рашид
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:38 0:00
Бевосита линк

Озодликнинг бу шикоятлар юзасидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидан муносабат олиш уринишлари бесамар бўлди.

Санкт Петербургдаги ўзбеклар диаспораси вакилларидан бири Олим Ҳудойқуловнинг Озодликка айтишича, бу муаммо фақат элчихонанинг сусткашлиги билан боғлиқ эмас.

- Изоляторда ўтирганларни ўзларида ҳам муаммо кўп. Кўпчилиги Россияда ҳужжатсиз, ноқонуний яшайди. Агарда бирор ҳужжати жойида бўлмаса, уни расмийлаштириш анча вақтга чўзилади. Ҳужжати жойида бўлса уларни бир ойдан ортиқ ҳеч ким ушлаб ўтирмайди, - дейди Ҳудойқулов.

Аввалроқ, Россиянинг бошқа минтақаларида жойлашган кўплаб Хориж фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказларида ҳам Ўзбекистонга жўнатиш билан муаммолар вужудга келиб тургани тўғрисида Озодлик хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG