Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2024, Тошкент вақти: 12:02

"Тез ёрдам" чақириш учун беморлар аввал бензин қуйиб бериши керак"

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Тез ёрдам чақириш учун беморлар аввал бензин қуйиб бериши керак"

"Мен сизларга Сирдарё вилояти Оқ-олтин тумани Фарғона шаҳарчасидан хабар ёзмоқдаман. Бизнинг қишлоқ врачлик пунктида "Тез ёрдам" хизмати яхши ишламайди.

Муштарий билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:40 0:00
Бевосита линк

Касал одамга уйга доктор чақирсангиз, улар “пиёда бормайман”, деб жавоб беради. Президентимиз касалхоналарга катта эътибор қаратмоқда. Лекин ҳамширалар қутуриб кетган. Ҳатто, "Тез ёрдам" хизматининг телефонлари ишламайди.

Муштарий билан суҳбат (2-қисми)
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:24 0:00
Бевосита линк

Шунингдек, "Тез ёрдам" машинасига бензин қуйиб бериш керак. Агар касал бўлсангиз, унда такси олиб, ўзингиз касалхонага боришга мажбурсиз. Бироқ, кам таъминланган оилалар нима қилсин?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Газсиз қийналган аравакаш ҳикояси

Газсиз қийналган аравакашнинг ҳикояси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:22 0:00

"Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида бир ҳафтадан буён газ умуман йўқ. Ёш болалик оиламиз. Менда 5 нафар фарзандим бор. Бозорда арава тортаман. Газсиз жуда қийналиб кетдик.

Бугун уйимиздаги аёллар йиғилиб шаҳар ҳокимиятига боришди. Бироқ, ҳоким ўз жойида эмас экан. Вилоят ҳокимининг қабулига боришса, у ҳам йўқ экан. Қисқаси, бу иш яна бир ҳафтага чўзилди.

Видеода кўришингизча, газ қувурини сув босиб кетган. Бизга "бир гуруҳ газ ходимлари ишламоқда", деб айтган эди. Бугун борсак, у ерда бир ягона ишчи ишламоқда. Қувурлар чириган ва умуман яроқсиз ҳолатга келтирилган.

Бир ой газга пул тўламасак, қувурни кесиб ташлаяпти. Ёки суд орқали 10 баробар ундирмоқда."

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Ҳоким таъмирлашни буюради, катта акалар эса бузади"

"Ҳоким таъмирлашни буюради, катта акалар эса бузади"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:47 0:00

"Биз Бухоро вилояти Қоракўл шахриданмиз. 2 қаватли домларда яшаймиз. Яқинда ҳоким ҳамма катта акалар билан келиб, домларнинг ачинарли ҳолатини кўриб, ремонт қилиш учун ташкилотларга домларни топширган.

Лекин минг афсус, ўша ташкилотларнинг раҳбарлари уй эгаларига дўқ-пўписа қилиб, "хоҳласанглар ўзларинг ремонт қилинглар, биз ўзимиздан харажат қилмаймиз", деб ҳар хил ёмон гаплар билан ҳақорат қилмоқда.

Яқинда ҳамма бошлиқлар келиб, ноқонуний қурилган иморатларни бузишган. Майли бузишсаям, бизлар розимиз. Бироқ, изини ҳам ремонт қилиб, йўлларни тўғирлаб берса, биз кўчаларни доим тозалаб ва гуллар экиб юрардик.

Бу уйлар қурилганига 30 йилдан ҳам ошиб кетган. Бироқ, бирон марта ремонт кўрмаган. Биз ўзимиз бир амаллаб ремонт қилар эдик."

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Баъзи банклар аҳоли билан мулоқот қилишга интилмоқда, баъзилари эса йўқ"

"Сирдарё вилоятидаги "Микрокредитбанк" АТЖ ҳақида ёзмоқдаман. 2017 йил “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили”, деб номланган.

Шу туфайли, Сирдарё вилоятидаги "Микрокредитбанк" АТЖ аҳолига кредитлар бериш учун иш вақтини ўзгартирди. Шунга кўра, мижозларга хизмат кўрсатиш вақти 9:00-14:00 вa 15:00-18:00га ўзгартирилди.

Бироқ, Сирдарё вилоятидаги "Миллий Банк" эса мижозларга хизмат кўрсатиш вақтини ҳамон ўзгартиргани йўқ. Ҳамон 10:00-14:00 ва 15:00-16:00гача ишлашмоқда. Бу қисқа вақт ичида қайси мижозга хизмат кўрсатишга вақт етади?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG