"Қарзимиз йўқлигини тасдиқловчи маълумотномани олиш учун 10 кунгача навбатда тураяпмиз"
"Бу Жиззах туман газ идорасининг аҳволи. Одамлар қарзи йўқлигини тасдиқловчи маълумотномани бир ҳафтада ҳам ололмаяпти.
4 та маҳаллага битта компьютер ишламоқда. Бизда ходимлар ишлашни билмайди. Одамларнинг қарзи йўқлигини билиш учун 10 кутиш керакми энди?"
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
"Емаган сомсага пул тўламаганимиз учун газни узишмоқда"
"Андижон вилояти Балиқчи тумани Кўл маҳалласининг аҳолисига, тахминан 10 хонадонга, Газ таъминоти корхонасидан “3-4 минг кубаметр газ ёққан” деб, қарз ёзилди. Ўртача 800 минг сўмдан қарз ёзиб, баъзи хонадонлар газ таъминотидан узилган."
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
"Пойтахтнинг "чарчаган" йўллари сабаб туфлимни бир соат тозалайман"
"Мен Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшайман. Кўчамизда юришга қийналиб, юролмайдиган аҳволга келганимиз учун сизларга мурожаат қилишга қарор қилдим.
Мен Тошкент марказидаги Пушкин метроси Дархон-3 маҳалласида тураман. Ҳар куни ишдан кейин оёқ кийимимни бир соат тозалайман. Лойдан автобусга чиқишга одам уялади.
Ҳеч бир чора кўрилмаяпти. Маҳалла раисларининг иши йўқ биз билан."
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари Венецияга айланмоқда...
Бир неча тингловчимиз, бир-биридан мустақил равишда, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида тўхтовсиз ëққан ëмғир оқибатининг суратларини Озодликка йўллади. Қуйида ўша суратларни ва улар асосида тайёрланган видеокомпозицияни кўришингиз мумкин:
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!