Ҳамон газ йўқ… Ҳамон кўп қаватли уйларда ўтин ёқилмоқда...
"Қорақалпоғистон Республикасидан Озодликка ёзган тингловчи у яшаётган Хўжайли туманидаги электроэнергия ва газ муаммоларидан шикоят қилди. Муштарий Озодликка суратлар юборар экан, газ ва электроэнергия етишмовчилиги сабабли аҳоли кўп қаватли уйларда ўтин ёқишга мажбурлигини таъкидлади".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
"Мирзиёевнинг келишидан олдин "кўзга чипқон" биноларни яширишга мажбурландик"
"Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ургут туманига ташрифи арафасида "Кам таъминланган оилалар учун" қурилган бинони қайта таъмирлаш ва қурилиб битмасдан "кўзга чипқон" бўлиб турган биноларни "кўздан пана" қилиш Ургут тумани ҳокими буйруғи ва қаттиқ назорати остида жудаям жадаллик билан амалга оширилди ва, ҳар доимгидек, бу ишга коллеж ўқитувчилари мажбуран "қадам ранжида" қилдирилди.
Қорни қор, ёмғирни ёмғир демай, коллеж ўқитувчилари супурги кўтаргани қайси, челаклаб ахлат ташигани қайси, тунука қоққани қайси бўлишиб 3-4 кунини "кўзга чипқон" биноларни яширишга сарфлашди."
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
"Ижтимоий муаммолар сабабли ўз уйимизда яшаш қийин бўлмоқда"
"Мен яшайдиган Марғилон шаҳар "Чилонзор" МФЙ ҳудуди, асосан, кўп қаватли уйлардан ташкил топган. Уйларнинг асосий қисми ўтган асрнинг 60- йилларида темир-бетондан қурилган. Шаҳарда марказий иситиш тизими бир неча ўн йиллар аввал касодга учраганидан буён уйлар иситилмайди. Уйлар совуқ, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўғри келмаса ҳам, совуқдан музлаб қолмаслик учун хонадонларда ўтин ва кўмирдан фойдаланиладиган печка ўрнатишга мажбур бўлиняпти. Газ ва сув таъминоти ҳам электрга боғлиқ, электр энергияси бор пайтда ёнади, ўчса - ўчади.
Маҳалла ҳудудида электр энергия таъминоти жудаям оғир аҳволда. Бу ҳолат узоқ йиллардан буён давом этиб келади. Йилдан йилга электр таъминоти ёмонлашиб бормоқда. Бу ҳақда маҳалла аҳли ҳам, ўзим ҳам бир неча бор мурожаат қилганман. Қиш кунларида гоҳи пайт тартибсиз ўчириб-ёқилади. Ҳозирда 2 соат оралатиб берилмоқда. Айрим пайтлар шу 2 соатнинг 1 соатини эконом қилиб қолишади. Энди уйни иситиш имкони бўлганда электр ўчади ва яна совиб кетади.
Кўпқаватли уйларда электр, сув ва газ таъминотисиз яшаб бўлмайди. Электр ўчиши билан юқорида айтилганидек сув ва газ таъминоти ҳам тўхтайди. Қиш кунлари айниқса уй бетондан бўлганлиги учун на электр, на газ бўлмай уйлар музлаб кетади. Бу бир неча бор аҳолини норозилигини келтириб чиқарган эди. Бундай пайтда айниқса ёш болалар ва қарияларга қийин бўлади. Айниқса ҳозирги совуқ кунларда уйда яшаш қийин бўлмоқда, совуқдан қотганини кўриб, шунга раҳмим келади."
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Ўзбекистон йўлларидаги хандақлар лой билан ямалмоқда
Озодликнинг айрим муштарийлари ўзбек йўлларининг ўта ёмон аҳволидан ва бу йўлларни таъмирлашда қўлланаётган даҳшатли усуллардан шикоят қилди:
- "Мен Олмалиқ шаҳри, Химгородокдан ёзмоқдаман. Йўлларимизнинг аҳволини суратга олиб, мактубимга илова қилдим. Умуман юриб бўлмайди."
...
- "Жиззах йўлларининг аҳволини қаранг. Нима бу?"
...
- "Тошкент шаҳридаги йўлларнинг аҳволини қаранг. Йўлларни таъмирлашда "инноватив" технологиялар ишлатилмоқда. Чуқурлар лой билан ямалмоқда."
...
Эслатиб ўтамиз, наманганлик муштарий Учқўрғон тумани Янгиобод кўчасининг асфальт йўллари тупроқ билан ямалаётганини Озодликка бундан бир неча ҳафта аввал хабар қилган.
Озодлик мухбири бу масалада "Ўзавтойўл" Давлат акциядорлик компаниясининг матбуот котиби Комилжон Шамситдинов билан боғланди. Комилжоннинг айтишича, "йўл таъмирлаш ишларини айни кунларда туман ва шаҳар ҳокимиятлари амалга оширмоқда". Комилжон Шамсиддинов бу савол билан маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат қилишни маслаҳат қилди.
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!