Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2024, Тошкент вақти: 07:15

Савдогарлар бозор томи қулаб тушишидан қўрқмоқда

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Савдогарлар бозор томи қулаб тушишидан қўрқмоқда

"Тошкент шаҳри Ибн Сино маҳалласидаги бозорнинг (таҳр. Эски Жўва деҳқон бозорининг Ибн Сино филиали) томи яқинда сотувчиларнинг устига тушиб кетса керак.

Бозор томидан сув оқиб ётибди".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Совет Иттифоқи даврида ойнадек текис бўлган асфальт, Каримов даврида ўйдим чуқурга айланган"

"Ургут Янги бозорини машҳур М39 билан боғлайдиган ва Навои маҳалласи, Равотча қишлоғи, Деҳқонобод маҳалласи, Қишлоқча қишлоғининг қоқ марказидан ўтувчи, Собиқ Совет Иттифоқи даврида ойнадек текис асфальт бўлган, Ислом Абдуғаниевич даврида эса шудгор ва ўйдим чуқурга айланган ягона марказий йўлнинг айни кундаги аҳволидан одамларни хабардор қилиш мақсадида расмларни илова қилмоқдаман.

Ҳурматли Президентимиз Озодликни ўқисалар, Ургутни Ургут қилган қишлоқ аҳолисининг ҳақиқий аҳволи ҳақида зора оз-моз хабар топсалар. Жуда бўлмаганда йўлнинг аҳволига қараб, мазкур 10 километр масофани машинада босиб ўтиш учун камида 1 соат кеткизаётган савдогарларга, ва юқорида номи келтирлиган қишлоқларда яшайдиганларга оз бўлсада раҳми келармикин, деб ўйлайман. Газ ва светнинг йўқлигини айтмай қўяқолайлик. Чунки, айтавериб оғзимиз ҳам силламиз ҳам қуриди.

Ҳа айтганча, бу аканг қарағай ўйдим чуқурлар Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёйевнинг биринчи ташрифлари арафасида шағал тош аралаш қизил қум билан тўлдириб чиқилганди. Бир ҳафтадан кейин чуруқлар янада чуқурлашса чуқурлашди-ки, асфальт ўрнини босолмади. Чағал шағал эмасми, жўжадек ҳар томонга тарқалиб кетди. Ўртада нечта одамнинг машинаси ойналари кемтик, чизиқ, синиққа айланди.

Ана энди Ҳурматли Президентимизнинг Ургутга иккинчи ташрифлари арафасида (шу яқин кунларда келармишлар) ноинсоф йўлчилар чуқурларни асфальт билан эмас, яна шағал билан тўлдиришни бошладилар.

Президентимиз 1 ҳафта -10 кунни ичида келсалар келиб қолсинлар, акс ҳолда қизил қумли шағал тарқалиб кетганидан кейин йўллар яна ўйдим чуқур бўлиб, ўзлари айтагларидек, Ургут кўчаларида "этикча" кийиб юришга мажбур бўладилар."

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Ватандошлар, келинглар, шу аёлга ёрдам берайлик!"

"Мен бироз аввалроқ, адашмасам, Фарғона шаҳрида уйсиз, ночор аҳволдаги одам хақидаги мақолангизни ўқигандим. Шунга ўхшаган ҳолатни мен ҳам кузатиб, шу ҳақда сизларга ёзишга қарор қилдим.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Олмазор метро бекатининг ёнида жойлашган дўкон олдида мана бир неча ойдан буён бир аёлни кўраман. Кўринишидан у аёл руҳий носоғлом. Бироқ, нима бўлганда ҳам, у ҳам инсонку, аёлку, ва, энг муҳими, у ҳам Ўзбекистонимизнинг фуқароси.

Наҳотки, шундай ожиз инсонларни ўз ҳимояси остига оладиган бирор ташкилот бўлмаса?! Бу инсон қишнинг совуғида ҳам, қору ёмғирнинг изғиринида ҳам шу дўкон ёнида, бетон ерда яшамоқда. Фақат, омон қолганининг сабаби дўкон ва атрофдаги ошхоналарнинг ходимлари бўлса керак.

Ҳурматли ватандошлар, шу аёлга ёрдам беришда кўмаклашимизни сизлардан илтимос қилар эдим."

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Газ йўқлиги сабабли қорин тўйғазиш ҳам муаммога айланди"

"Бешариқ тумани Узун қишлоғида газни узиб ташлаганига 8 ой бўлди. Газ умуман йўқ.

Газ баллонларни алмаштирамиз десак, газ сотувчилар 15 кунда ҳам келмаяпти. Райгазга телефон қилсак, улар бизни бошқа мансабдорларга жўнатмоқда.

Ишга қизиқиш умуман йўқ. Баллонни газ билан тўлдириш учун қўшни қишлоқга 7 км масофани босиб ўтишга мажбурмиз. Газни ҳам фақат овқат қилиш учун ишлатсак. Энди бу ҳам муаммога айланди."

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG