Ўзбек боғчаларининг яна қандай сирлари бор?
"Тошкент шаҳриси Юнусобод туманидаги 173- боғчада болаларга кечки чойга мана шундай нон берилади.
Бу тухумли нон. Боламни боғчадан олиб кетишга борсам, қўлига мана шу нонни беришибди".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Аҳолининг шикоятларига қарамай ноёб дарахтлар ҳамон кесилмоқда
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган Бобур паркида юз йиллик чинорлар кесиб ташланмоқда. Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянси туман аҳолисига шикоятларига асосланиб маълум қилди.
Алъянс фаоли Татъяна Довлатова Бобур паркида кесиб ташланган чинорлар суратларини йўллаган. 26 февралда алъянси раҳбари Елена Урлаева милицияга телефон қилиб, дарахтларнинг кесилишига қарши пикет уюштиришини айтган.
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
"Шавкат ака, энди сизни кўриш учун узум емайликми ёки деҳқончилик қилмайликми?"
Тингловчи бу мактубни Озодлик таҳририятига 2017 йилнинг 25 феврал куни йўллаган:
"Маҳаллақўмлар уйма-уй юриб, совуқдан сақлаш учун ёпилган токларнинг устини очтираяпти: Қашқадарё вилоят, Қарши туманига президент келишининг эҳтимоли бор экан.
Кўчага тўктирилган қум ёки ўтинларни йўқотишни буюришди. Шавкат ака, энди сизни кўриш учун узум емайликми ёки деҳқончилик қилмайликми?
Маҳаллақўмлар халқ ва тадбиркорларнинг дардини эшитиш ўрнига мана шундай муомала қилмоқда.
Кўчада чуқур қазиб, гўнг тўкиб қўямиз. Устидан кул билан кўмиб, бир қиш чиритиб, эрта баҳорда картошка етиштирмоқчи эдик. Лекин, ҳозир буни йўқ қилишга мажбурланяпмиз".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
"Давлатнинг боғчаси учун ота-оналар киссаси банкнинг кассасими?"
"Зангиота туманидаги 31-сонли боғчада "ремонт учун", деб 120 минг сўмдан йиғишмоқда. Ўтган йилнинг сентябр ойида канцелярия буюмлари учун 128 минг сўмдан йиғган эди. Шунингдек, ўйинчоқларга ҳам алоҳида 20 минг сўмдан йиғди. Энди ремонтга ҳам тўлаш керак экан.
Боғчада шунча пул йиғилса, эртага мактабда қандай бўлади?! Нимага давлат боғчасида ота-оналарнинг зиммасига банк роли юклатилди? Битта гуруҳда 43 бола бор. Боғча опалар қандай эплайди шунча болани?"
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!