Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2024, Тошкент вақти: 08:34

Арзон ёғга талабгор кўпми ёки ёғ озми?

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Арзон ёғга талабгор кўпми ёки ёғ озми?

"Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида давлат нархида бериладиган пахта ёғини олиш учун йиғилган навбатни қаранг.

1 кг пахта ёғи 6 500 сўм экан. Бу ҳам қиммат. Бозорда ва дўконларда эса 1 кг пахта ёғи 8 500 сўм туради".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Мирзиёев бошқа президентлар каби ўзини кўрсатиш учун катта ваъдалар бермоқдами?"

"Менинг гапларимни юртбошимизга етиб боришига ёрдам беринг. Мен Сурхондарё вилояти Термиз шаҳриданман. Ўтган йили юртбошимиз Ислом Каримовнинг қарорига биноан Термиз шаҳрида, мустақиллигимизнинг 25 йиллигига совға тариқасида, замонавий талабга жавоб берадиган коттеж уйлар қурилиши керак эди.

Шу ҳовлиси бор уйлардан бирини биз ҳам олган эдик. 200 миллион сўмга 4-хоналик уй олдик. Бироқ, уйлар талабга умуман жавоб бермайди. Уй ичидаги деворлар қийшиқ, эшиклар фанерадан ва картон қоғозидан. Бизнинг уйимиздан кейинги уйда 100та қора моли бор. Ўртада фақат бир девор. Молхона шундай кўринади. Ҳидига умуман чидаб бўлмайди. Порталга бир неча марта ёздик. Жавоб ҳамон йўқ. Наҳотки ҳеч ким эшитмаса?

Мана президентимиз "талабга жавоб берадиган уйлар қурилсин" деб айтаяпти. Аммо бу уйлар талабга жавоб бермайди. Деворлари 2 ойдан кейин тўкилиб тушса, уй иситилмаса, бу нима дегани ўзи?!

Ёки президент бошқа президентлар каби ўзини кўрсатиш учун катта ваъдалар бермоқдами?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Халқ билан мулоқот йили"да савдогарлар ботқоқда ишлаяпти

"Самарқанд вилоят, Челак туманидаги бозорни завод қуриш учун сотиб олган бойвачча "аҳоли зич жой", деб пулини қайтариб олди. Шу сабабли халқ сарсон бўлиб қолди.

Дўкондор ва тадбиркорларнинг ярми эски бозорда, бошқа ярми эса, янги бозорда. На эски бозордаги, на янги бозордаги шароитлар талабга жавоб беради. Бозорнинг ҳудуди ботқоққа айланган".

Челак туманидаги дўкондор билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:29 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Пенсионерга 9 ой олдин чиққан газетани мажбуран сотишди

"Мен Сирдарё вилояти Гулистон туманида яшайман. Пенсия масаласида ёзмоқдаман.

Бугун ўта қийинчилик билан навбатда ва тиқилинчда қариялик пенсиямни олдим. Пенсияни олгандан сўнг газ ва свет тўловларини амалга оширдим. Шунингдек, бизга ҳеч қачон берилмаган сувга ҳам пул тўладим.

Яна мажбуран ҳаммага тарқатилган газетага пенсиядан олиб қолишди. Шошилинчда олиб келавердим. Бироқ, уйга келиб қарасам, тарқатилган иккита газета ҳам эски. "Афросиёб" газетаси 2016 йилнинг 26 май куни чоп этилган. "Мозаика" газетаси эса 2016 йилнинг 25 май куни чоп этилган."

Муҳтарам президентимиз шунча шароит яратган бир вақтда, ўтган йилги газетани тарқатиш кимга керак?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG