Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:50

Ироқ армияси Мосулда Марказий банк ва суд биносини эгаллади


Ироқ хавфсизлик кучлари мамлакат Марказий банкининг Мосулдаги бўлими ҳамда “Ислом давлати” экстремистик гуруҳининг асосий суди жойлашган биноларни эгаллади. Бу ҳақда Ироқ армияси матбуот котиби подполковник Абдел Амир Ал-Муҳаммадавий баëнот берди.

Мазкур суд оғир жазолар, жумладан, одамларни тошбўрон қилиш, иморат томидан ташлаб юбориш, қўлини кесиш каби жазоларни чиқариб ном чиқарган эди. Банк эса 2014 йил Мосул шаҳрини жангарилар босиб олганидан кейин талон-тарож қилинган эди.

Банк ва суд 6 март куниИроқ кучлари ҳужум қилган маъмурий бинолар мажмуасида жойлашган.

Ал-Муҳаммадавий маъмурий биноларни эгаллаш амалиёти тахминан бир соат давом этганини айтди.

“Улар Даишнинг (“Ислом давлати” экстермист гуруҳи - таҳр.) ўнлаб аъзосини ўлдирдилар”, деди котиб.

Маъмурий бинолар мажмуасининг забт этилгани ҳукумат кучларига унинг яқинидаги эски шаҳар марказига ҳужум қилиш имконини беради.

Эски шаҳар маркази Дажла дарёси ғарбий соҳилида жойлашган. Ироқнинг иккинчи энг йирик шаҳри бўлган Мосулда 750 минг аҳоли яшайди.

Ироқ армияси Дажла дарёси устига ўрнатилган иккинчи кўприкнинг ғарбий қисми ҳам ҳукумат кучлари бошқарувига ўтганини билдирди.

Ўтган йилда АҚШ етакчилигидаги коалиция жангариларни кучсизлантириш учун Дажла устидаги беш кўприкни ишдан чиқарган эди.

Ироқ кучлари ўтган йилнинг октябрь ойида АҚШ ҳаво ҳужумлари, шиа жангчилар ҳамда курд пешмерга қўшинлари кўмаги билан шаҳарни озод этиш амалиётини бошлаган. Ҳукумат кучлари юз кун деганда шарқий Мосулни “Ислом давлати” жангариларидан озод этишга муваффақ бўлди.

Айни пайтда шаҳардан тинч аҳоли вакиллари чиқиб кетишда давом этмоқда. Сўнгги кунларда Мосулни 40 минг чоғли одам тарк этган. Бу ерда "икки ўт орасида" қолган тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ва яралангани хабар қилинмоқда. Ироқ аксилтеррор хизмати зобити Ҳасан Карим Нажийга кўра, ҳарбийлар қочқинлар хавфсизлигини таъминлашга имкон қадар ҳаракат қилмоқдалар.

"Агар оилалар биз билан ҳамкорлик қилсалар, шаҳарни озод этиш амалиёти тезроқ ва осонроқ кечган бўларди", - деди Ҳасан Карим Нажий.

Ироқ армияси Мўсул маркази ишғолига уринмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:13 0:00

Ўз навбатида "Ислом давлат" гуруҳи жангарилари Мосулда Ироқ ҳукумат кучлари билан бўлган жанглар видеосини ижтимоий тармоқларга жойлаяпти.

Халқаро коалиция ва Ироқ армияси қўмондонлиги маълумотларига кўра, "Ислом давлати" жангарилари бир неча минг кишидан иборат бўлиши мумкин. Уларнинг кўпчилигини ғарбий ва Марказий Осиёдан бўлганлар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG