Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:46

Бақувват қариндошингиз бўлмаса, иш топиб бўладими?

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Бақувват қариндошингиз бўлмаса, иш топиб бўладими?

"Мен Самарканд вилоятиданман. Мен ҳозир Россияда ишламоқдаман. Ўзимизда иш йўқку ахир. Иш йўқ эмас, бор. Лекин, "ишга жойлашаман" десангиз, "отангга бор, энангга бор" дейишади.

Туманимизда гилам ва вино заводи бор. Бироқ, ишга жойлашиш учун ёки тоғаси ёки акаси ёки амакиси олиб кириши керак. Шунинг учун Россияда юрибман. Ўзбекистонда иккита қизим ва онам борлар. Уларни боқишим керак. Мен Ўзбекистонда яшаётган пайтим иккита қизимга давлат тарафидан пул бериларди. Россияга келишим билан, пулни тўхтатиб қўйибди. Шунақа қонун борми?"

----------------------------------------------------------------------

Юқоридаги хабар Озодлик радиосига фото ёки видеосиз юборилган.

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Ўзбекистонда водопровод сувини ичиш хавфсизми?

"Суратларда бизнинг иситиш ва ичимли суви қувурларимизнинг даҳшатли аҳволи акс этган. Шунингдек, йўлларимизнинг аҳволини ҳам ҳаммага кўрсатмоқчиман. Ташкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Янгибозор қишлоғи Иттифоқ маҳалласида истиқомат қиламан."

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Фарғона вилоятида минерал ўғит монополиясини ким ўрнатди?

"Бутун республикада 35 минг сўмга сотиладиган бир қоп карбамид Фарғона вилояти Сўх туманида 60 мингга сотилмоқда. Вилоят ва туман ҳокимиятлари бошқа тадбиркорларга минерал ўғит сотишни асоссиз тақиқлаб, ўзларининг одамларига рухсат берган. Фарғона шаҳрида жойлашкан "Фарғона Кимё" МЧЖга монополия қилиб бериб, фақат шунга хоҳлаган нархда ва хоҳлаган жойда сотишга рухсат берган.

Солиқчилар умуман текширмайди, жуда қўрқади улар. Уларнинг тепасида ҳокимиятнинг катталари туради. Мана шу монополистлар дастидан Сўх халқи азият чекмоқда.

Фарғонадан ўзининг эҳтиёжи учун ҳеч ким минерал ўғит олиб келолмайди. Булар ҳатто Фарғона "Водил" постига ""Фарғона Кимё" МЧЖдан бошқасига минерал ўғит олиб ўтишга рухсат йўқ", деб буйруқ берган. Бунинг мақсади монополияни сақлаб қолишдир".

--------------------------------------------------

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 9 мартдаги қарори билан Абдухашим Абдуллаев «Ўзкимёсаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланди, деб хабар қилди Ҳукумат портали.

Матн: «Газета.uz»

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Тез ёрдам" хизмати аслида бундай эканлигини тасаввур қилмаган эдим"

​"Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига борган бемор шифокорни 15 минут кутди. Қон босими юқори бўлишига қарамай, ҳеч қандай дори берилмади, яъни давлат томонидан бериладиган дорилардан фойдаланилмади.

Бизку майли, ёнимизда пул бор. Дорихонадан олиб чиқдик. Пули йўқ беморлар нима қилади? Ҳайронман, туман шошилинч хизматида атиги биргина врач ва икки ҳамшира бор. Врачнинг қабулига кириш учун 15 минут кутдик.

Телевизор орқали кўрсатилаётган тез ёрдам хизмати аслида бундай эканлигини тасаввур қилмаган эдим. Наҳотки, инсон қадри шу даражада паст бўлса?! Бемор келганда, ҳамшира олиб кетиши керак эди шекилли. Ёки мен адашдимми?! Беморни ўзимиз юрғазиб, олиб кирдик. Бош шифокорнинг хонаси ҳам ачинарли ҳолатда. Шифокорнинг совуқ муносабати эса одамни касал қилиб қўяди".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG