Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:55

"Мирзиёевга қалбимда ишонч бор, аммо ақлим ишонмайроқ турибди"


Озодлик орқали моддий ёрдам сўраб, оддий ўзбекистонликларга мурожаат қилган сирдарёлик ёлғиз онага ёрдам бериш истагида бўлганлар сони тобора ортиб бормоқда.

Сўнгги бир неча кун ичида дунёнинг турли нуқталаридан юзлаб одамлар 3,5 ойлик қизи билан вайрона уйда яшаётган Муҳаббат Қаюмовага моддий ёрдам кўрсатиш истагини билдирди.

Россиянинг Қозон шаҳридан тадбиркор Агзам Абдуллаев, ҳаттоки, Муҳаббат Қаюмова ва унинг қизини ўз қарамоғига олишга, уни уй-жой, озиқ-овқат ва иш билан таъминлашга тайёрлигини билдирди.

Асли ўзбекистонлик ушбу тадбиркор бундай қарорга келишига Муҳаббат Қаюмованинг оғир вазиятга тушгани ва унинг ёш болали экани ундаганини айтди.

Агзам Абдуллаев ҳозирда йигирмадан зиёд ўзбекистонликни иш билан таъминлаган.

OzodNazar рукнида ўз фикрлари билан ўртоқлашган Агзам Абдуллаев, шунингдек, Ўзбекистонда янги ҳукумат олиб бораётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга ҳам тўхталди.

"Мирзиёев ислоҳотига қалбимда ишонч бор, аммо ақлим ишонмайроқ турибди," - деди Агзам Абдуллаев Ўзбекистон президенти олиб бораётган сиёсатга баҳо бераркан.

Россиядан тадбиркор Агзам Абдуллаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:59 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG