Линклар

Шошилинч хабар
17 май 2024, Тошкент вақти: 08:08

Қора бозор васвасаси: "Доллар ўн кун аввалги кўрсаткичга тушди"

Тошкент қора бозорларида 12 март куни 7 минг 150 сўмдан сотилган 1 АҚШ доллари уч кун орасида қарийб минг сўмга қимматлаган эди.​ Сўнгги икки ҳафта давомида қарийб 8000 сўмлик даражага яқинлашиб қолган 1 АҚШ доллари 23 мартга келиб 7300 сўмга тушди. Озодлик Жонли блогида қора бозорларда доллар нархининг янги рекорди ва бунинг оқибатларига оид хабар, фото-видеоматериаллар жамланмоқда. Янгилик ва фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, марҳамат, йўлланг: +420 724 971 538

"Жиззахда курс Тошкентга қараб белгиланади"

Жиззах шаҳридаги "қора бозор" саррофларидан бири Акбарнинг айтишича, улар курсни Тошкентга қараб белгилайди:

"Биз Тошкентдаги таниш саррофлар билан доим алоқадамиз. Жиззахдаги курс асосан Тошкентга қараб белгиланади. Ҳозир бир долларнинг сотиб олишимиз 7650 сўм, сотишимиз 7800 қилиб белгиланган", деди жиззахлик сарроф Акбар.

Сўм нима учун керак?

Ўзбекистонлик блогер Санжар Саид "Сўм нима учун керак?" мақоласида "Бирор мард иқтисодчи чиқиб нима учун дунёда доллар нархи пастлаётган пайтда Ўзбекистонда унинг қимматлаб бораётгани, бунинг ортида кимнинг ёки кимларнинг манфаати ётганию яқин ва узоқ истиқболда бизни нималар кутаётгани, қора халқ яна нималарга тайёр туриши кераклиги, лозим бўлса доллар нархининг кўтарилиши биз учун яхши бўлиши ҳақида умид берадиган бирор сўз айтмаётгани" ҳақида ёзади. Бу мақолани ўзбекистонлик блогер Мусанниф Адҳам ўзининг Фейсбук саҳифасида улашган.

"Самарқанднинг Ургутида доллар 7650 сўм"

Ургут бозорида савдо қиладиган тадбиркор Баҳодирнинг Озодликка айтишича, долларнинг 7650 сўмга кўтарилгани, нрах навонинг кўтарилишига ҳам сабаб бўляпти:

"Четдан келтириладиган неки мол борки, ҳаммасининг нархи кўтарилган. Айниқса, телефон, телевизорга ўхшаган электр товарлари нархи анча ошди. Мисол учун, 2 миллионлик товарнинг нархи 2 миллион 200 минг сўм бўлди. Хитой молларининг ҳам нархи ошди", деди Бааҳодир.

"Доллар Тошкентда 7800га тушди"

Тошкентнинг Фарҳод бозоридага саррофлардан бирининг айтишича, АҚШ долларининг ўзбек сўмига бўлган қиймати 14 мартдагидан 100 сўмга арзонлаган:

"Кеча вапше доллар ўйнаб кетган эди. Кечга бориб сотишимиз 7900 сўмга, айрим нуқталарда 8000 сўмга ҳам чиққан эди. Бугун эрталаб олишимиз 7600, сотишимиз 7700 сўм бўлди. Тушдан кейин яна кўтарилди. Ҳозир Тошкент вақти билан кундузги соат икки яримда 7700 дан сотиб оляпмиз, 7800 сўмдан сотяпмиз", деди сарроф.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG