Линклар

Токиода Россия ва Япония ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари учрашди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Япония ташқи ишлар вазири Фумил Кисида билан, 2017 йил, 20 март.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Япония ташқи ишлар вазири Фумил Кисида билан, 2017 йил, 20 март.

Япония бош вазири Синдзо Абэ “агар имкон бўлса” апрелда Россияга сафар қилади. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Фумил Кисида “икки плюс икки” форматида Токиода бўлиб ўтган Россия-Япония сўзлашувлари якунлангач баёнот берди.

Айни форматда 2013 йилнинг ноябридан буён биринчи марта ўтказилган сўзлашувларда икки мамлакатнинг ташқи ва мудофаа вазирлари иштирок этди.

“Икки плюс икки” форматидаги сўзлашувлар Россиянинг Украинага қарашли Қримни аннексия қилгани ва Украина шарқидаги ҳаракатлари туфайли тўхтатб қолган эди. Япония Россияга қарши жорий этилган санкцияларни қўллаган.

Ўтган йилнинг охирида муносабатлар бироз илиқлашган, Россия президенти Владимир Путин Токиога сафар қилган эди.

Бу галги учрашувда япон томони, хабарларга қараганда, икки давлат ўртасида баҳсли бўлган Жанубий Курил оролларида ҳамкорликда хўжалик юритишни таклиф қилган. Айни пайтда Япония Россиянинг Жанубий Курил оролларида ракеталар ҳамда дивизия жойлаштиришга оид режаларидан ташвиш билдирган.

XS
SM
MD
LG