"Бу ерда бизга итдай муносабат қилишмоқда"
"Москва шаҳри Сахарова туманидаги махсус приёмник ҳақида сизларга ёзмоқдаман. Айни пайтда ҳар куни камида 40-50 одамни бу ерга олиб келмоқда.
Энг кўп ўзбекистонлик ва тожикистонликлардир. Бир йиллаб ўтирганлар ҳам бор. Шу кўпинча паспорти йўқ одамлар бир йилгача ўтиради. 3 маҳал овқат берилади. Бизни тоза ҳавога кунига 10-15 минутга чиқаради. У ҳам бир панжарали хона. Ҳафтасига бир марта кир совун беради ва бир марта чўмилишга рухсат беради.
Сигаретсиз қолганлар чойни чекишади. Бу ерда бизга итдай муносабат қилишади".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Ўзбек муҳожирлари ёмғир остида 6 соат туришга мажбур бўлди
"Бугун мана шу бўлимда муҳожирлар 6 соат оёқда тикка туришди.
Ёмғир тинмай ёғди. Бошпана ҳам бермади. Одамларни ичкарига ҳам қўймади".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
"Одамлар чироқ йўқлигига ўрганиб ҳам қолди..."
"Бўстонлиқ туманида свет қачон келиб, қачон ўчишига ўрганиб қолдик. 1 кунда 3-4 марта ўчади".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!
Ўрик бодомдан олдин гуллаб юборди
"Зардоли (ўрик) бодомдан аввал гуллади. Иқлим ўзгаргани шуми?"