Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2024, Тошкент вақти: 12:31

Ҳокимият Наврўз сайлида қатнашишга мажбурланган болаларни ҳақоратлади

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Ҳокимият халқ сайлида қатнашишга мажбурланган болаларни ҳақоратлади

"Бугун Учтепа тумани истироҳат боғида Наврўз байрами бўлиб ўтди. Ҳокимият бизнинг болаларни байрамда иштирок этишга мажбурлади. Болалар ва ота-оналар паркка соат эрталаб 9да етиб бордик ва концертда иштирок этиш учун соат 11:30гача навбат кутдик. Соат 10да ҳокимият ходимлари дастурни бошлади, лекин болаларга ҳеч қаерга жилмасликни буюрди.

Бизнинг чиқишимизни давомли кечиктиришарди. Бунга мактаб директори чидай олмай улар билан жанжаллаша бошлади. Ҳокимият ходимлари болалар улар истаган пайтда саҳнага чиқишга мажбурлигини директорга қўполлик билан тушунтиришди. Туманнинг турли нутқаларидан келган 1 ва 2 синф болалари концерт охиригача навбат кутишга мажбур бўлишди, уларга ҳатто ўтиришга ҳам изн беришмади. Эътирозларга жавобан ҳокимият ходимлари қўполлик билан, агар ёқмаса, болаларни олиб кетишингиз мумкин, дейишди. Менинг шахсан ўзим бу суҳбатга гувоҳ бўлдим ва ҳокимият ходимларини суратга олдим. Ота-оналар ҳокимият ходимларига мурожаат қилсак, улар ўта қўполлик билан жавоб қайтаришди, ўз исм ва фамилияларини айтишдан бош тортишди. Шундай яхши кунда улар нафақат болаларимизни, мактаб директорини, балки ота-оналарни ҳам ҳақоратлашди. Шахсан менинг қизим бу концертга анчадан буён тайёргарлик кўраётган ва байрамни сабрсизлик билан кутаётган эди. Бошқа болалар ҳам Наврўзни орзиқиб кутганди. Кўзимизда ёш билан болаларни уйга олиб кетдик. Болаларимиз ва катталарга бўлган бундай муносабат туфайли биз билан бирга бўлган онамнинг қон босимлари кўтарилиб кетди ва уйга қайтгач, тез ёрдамни чақирдик. Менинг ўзим оғироёқман. Қорнимда 7 ойлик болам бор. Яхши ҳордиқ чиқариш ўрнига уйга стресс олиб қайтдим. Ҳокимият ходимлари биздан бир оғиз кечирим ҳам сўрамади. Менимча, улар кечирим сўрашлари ёки ишдан бўшатилишлари керак. Бошқаларга сабоқ бўлсин".

​----------------------------------------------------------------------

Юқоридаги хабар Озодлик радиосига фото ёки видеосиз юборилган.

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Халқ сайлини кутган, аммо байрамсиз қолиб кетган одамнинг ҳикояси

"Мен Бухоро вилояти Когон шаҳри Зиробод МФЙда яшайман. Мен айтмоқчи бўлган нарсам, барча МФЙларда Наврўз байрами яхши ношонланди, сайллар бўлди. Бизнинг маҳаллада эса ҳеч нарса бўлмади. Бизнинг маҳалла раисимиз фақат ўзини билади.

Халқ билан иши йуқ. Бу одам неча йиллардан буён маҳалла раиси бўлиб ишлайди, лекин раислик вазифасини бажармайди. Биз билан иши йуқ. Наврўз байрамини ташкиллаштириб берса бўлар эдику?! Майли бизлар эса қўшнилар билан пул йиғиб, сумалак қилардик. Хуллас бизда Наврўз бўлмади. Ҳамма ўзи билан овора. Кўчаларда қўшнилар ҳар куни урушу-ғийбатлар билан банд.

Ҳокимят бунга бефарқ. "Ҳамма жойларда халқ сайли бўлади", деб телевизордан айтишди. Барча жойда сайл бўлди. Бизда эса йўқ, бўлмади. Ҳокимият ҳам бундай маҳалла раислари билан шуғулланиб, алмаштирсин унда. Бизнинг кўчада ёмғир ёғса, юришни иложи йўқ. Ҳаво исиса, чанг ютиб юрамиз. Кимга дардимизни айтишни билмаймиз".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"Наврўз байрамини ота-бобомиздан қолган чироқ ёғдусида нишонладик"

"Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Пичот маҳалласи "қоғозда" газ билан 100% тўлиқ таъминланган. Балиқчиота гузарида яшаймиз.

Мана бир ҳафтадан буён умуман свет йўқ. Яна трансформаторимиз портлаган. Сиғимига нисбатан икки баравар кўп оилаларга хизмат қилганидан кейин портлайдида. Пул йиғиб бермасак, яна камида бир ҳафта ёнмас эмиш. Ўзи кунига 3-4 соат ёнадиган свет буткул йўқ бўлди.

Бу кетишда ибтидоий даврга қайтамиз шекилли. Алам қиладигани шундаки, қўшни қишлоғимизда свет суткасига 8-9 соатга берилади.

Инсон манфаатлари билан шуғулланадиган "амал"дагиларимиз бизнинг аҳволимиз билан ҳам қизиқишармикин-а?!... Наврўз байрамини ота-бобомиздан қолган чироқ ёғдусида нишонлашни биздан ўрганинг".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"Тошкентдан мебель олишга эҳтиёт бўлинг. Водийдан олган маъқул"

"Тошкентдан мебель олган эдим. Орқасини ёпиб турадиган 2,5 метр квадрат ДВП комплектда чиқмади.

Тошкентдан мебель олишга эҳтиёт бўлинг. Водийнинг ўзидан олган маъқулроқ".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG