Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:30

Ўзбекистон мактабларида ўқув йили узайди, таътиллар ўзгарди


Ўзбекистон мактабларида ўқув йили узайтирилиб, таътиллар муддатлари ўзгартирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги янги қарорига мувофиқ мактабларда жорий ўқув йили 33 ҳафтадан 34 ҳафтага узайтирилди, биринчи синфлар учун эса 30 ҳафта ўрнига 33 ҳафта этиб белгиланди.

Ўқув йили давомидаги таътиллар эса куз пайти 4 ноябрдан бошлаб 6 календар кун, қиш пайти 28 декабрдан бошлаб 14 календар куни, баҳор пайти эса 21 мартдан бошлаб 7 календар куни қилиб белгиланди.

Ёзги таътил ўқув йили тугаган кундан бошлаб 1 сентябргача бўлади.

Барча мактабларда дарс соати аввалгидай 45 дақиқа, танаффус эса 5-10 дақиқа қилиб белгиланди.

Мактабларда ўқув жараёнини такломиллаштиришни кўзда тутувчи мазкур қарор 2017 йил 22 мартдан кучга кирди.

XS
SM
MD
LG