Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:14

Қирғизистон президенти "Азаттық" радиосини тухматда айблади


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Озод Европа/Озодлик радиосининг қирғиз хизматини тухматда айблади ва бу юзадан ҳар қандай халқаро судга арз қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Жума куни Бишкекда Атамбаев "Азаттық" ва "Zanoza.kg" мустақил нашри журналистларини "ёлғончилар" деб атади ва сентябр ойида АҚШга сафари пайти улар устидан президент Доналд Трампга шикоят қилажагини айтди.

Қирғизистон президенти иддаосича, журналистлар қирғиз мухолифатчиси Ўмурбек Текебаевнинг ҳибс этилиши ҳақидаги мақолаларида тухмат қилганлар.

Улар мақолаларида "Ата-мекен" лидерининг ҳукумат Текебаев қўлга киритган турк учоғининг Бишкекда 16 январда қулаб тушишига оид ҳужжатларни очиқламаслик учун унга босим қилгани ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирган.

Мухолифат партияси адвокати сўзларига кўра, бу ерда гап Атамбаев ва унинг рафиқасига тегишлик "Боинг 747" учоғи ҳақида бормоқда.

Учоқ қулаши оқибатида 35 киши ҳалок бўлган эди.

Атамбаевнинг асосий рақиби Текебаев 2017 йил ноябрь ойида бўладиган президентлик сайловига номзодини қўйган.

Озод Европа/Озодлик радиоси вице-президенти Ненад Пеич Атамбаев билан учрашишга ва юзага келган муаммони муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

Пеич ўз баёнотида корпорация журналистлари доим бетарафлик ва холислик тамоилларига амал қилишини айтган.

XS
SM
MD
LG