Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:59

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг илк учоғи Душанбега парвоз қилади


Uzbekistan - planes of Uzbekistan airlines
Uzbekistan - planes of Uzbekistan airlines

Тошкентдан Тожикистон пойтахти Душанбега "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг илк учоғи 4 апрел куни парвоз қилади.

Бу ҳақда ширкат 25 март куни эълон қилди. Ҳозирда "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Тошкент -Душанбе рейсига чипталар сотиш бошланган.

Парвоз A-320 учоғида амалга оширилади.

Ўтган ой Тожикистоннинг "Сомон Айр" ширкати Душанбедан Тошкентга парвозни амалга оширишини эълон қилган.

Лекин, парвоз амалга ошмаган. Буни ортидан ширкатнинг парвозга масъул мулозимлари ишдан ҳайдалганди.

Ўзбекистон ва Тожикистон орасида ҳаво қатнови 1992 йилдан буён тўхтаб қолганди.

XS
SM
MD
LG