Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:57

Тошкентдаги насроний қабристонида бузилган қабр тошлари қайта тикланди


Тошкент шаҳар ИИБ маҳаллий нашрларга тақдим этган фотосурат
Тошкент шаҳар ИИБ маҳаллий нашрларга тақдим этган фотосурат

Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 45- умумтаълим мактабининг беш нафар ўқувчиси Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги насронийлар қабристонида бузиб ташлаган 10 та қабр тоши қайта тикланди.

45- мактаб ўқитувчилари Озодликка мактабнинг битирувчи - 9 синф ўқувчилари 11 март куни Чилонзор туманидаги "Дўмбробод" насронийлар қабристонига кириб, 10 та қабрни ағдариб ташлаши тафсилотларини айтиб берди:

"Мактабимиз христианлар қабристони рўпарасида жойлашган. Қабристон деворларининг учта жойида аҳоли йиллар давомида учта жойда тешик қилиб қўйган. Ўша тешиклардан кўплар ўтиб юради. Аҳоли йўл қилиб олган. 11 март куни бешта 9 синф ўқувчиси ўша девордан биридан ичкарига кириб, қабр тошларини тепиб ағдариб ташлашган. 10 март куни қаттиқ ёмғир ёққан эди. Ерлар нам бўлган. Эски қабр тошлари таги лиққиллаб турган бўлган," - деди ўқитувчилардан бири.

"Атайлабдан эмас, ўйнаб"

Ўқитувчининг айтишича, 5 ўқувчи "қабр тошларини атайлабдан эмас, ўйнашиб ағдаришган".

"Болалик қилиб, бир-бири тепишган. Қабр тошларини атайлабдан эмас, ўйнашиб ағдаришган," - деди у.

Болалар айни куннинг ўзида оператив ходимлар томонидан ушланган.

Мактаб ўқитувчисига кўра, ички ишлар идорасига борган мактаб директори ва болаларнинг ота-оналари қабрларни тузатиб беришга ваъда қилганларидан сўнгра ўқувчилар қўйиб юборилган.

Тошкент шаҳар ИИБ эълон қилган фотосуратда қабр тошларининг ағдарилгани, қабрлар атрофига шикаст етганини кўриш мумкин.

Қабр тошлари қайта тикланди

11 март куни ағдариб ташланган 10 та қабр тоши, ўқитувчиларга кўра, 17 март куни ота-оналар томонидан қайта тикланган, синганлари ўрнига янгилари ўрнатилган.

45-мактаб ўқитувчиларидан яна бирининг маълум қилишича, мактаб ўқувчиларига нисбатан жиной иш қўзғатилмаган, бироқ ўқувчилар "ички рўйхат"га олинган.

"Болаларга нисбатан чора кўрилди. Бешшаловиям мактабнинг ички рўйхатига олинди. Ота-оналари огоҳлантирилди," - деди у.

"Дўмбробод" қабристони

Тошкентнинг "Олмазор" метро бекати яқинида жойлашган "Дўмбробод" насронийлар қабристони 1964 йилда Тошкентдаги Боткин қабристонида қабр учун жой қолмагандан кейин очилган.

Қабристонда, шунингдек, яҳудийлар, мусулмонлар ва бошқа дин вакиллари учун ҳам ерлар ажратилган.

Қабристоннинг мусулмонлар учун ажратилган қисми "Сўгалли ота" деб номланади.

Қабристон ҳудудида православ черкови ва мусулмонларнинг "Мухторхон" масжиди мавжуд.

Тошкент ҳукумати болтаси қабристонга етди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

Ўтган йил март ойида "Дўмбробод" қабристонидаги чинорлар кесиб ташланганди.

Тошкентда 70 та қабристон бор бўлиб, улардан 10 таси ëпилган.

Қабристонларнинг 50 таси мусулмонлар ва 10 таси бошқа дин вакилларига ажратилган.

Ўзбекистондаги 8 мингдан зиëд қабристон асосан давлат бюджетидан ажратилган маблағ ҳисобига фаолият юритаëтгани айтилади.

XS
SM
MD
LG