Линклар

Мирзиёев милицияни ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади


Ўзбек милиционерлари.

Ўзбекистонда Ички ишлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш жараёни бошланади.

Бу борада президент Мирзиёевнинг 10 апрель куни имзолаган "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида сўз боради.

Маълумотда айтилишича, ички ишлар тизимини ислоҳ қилиш йўналишида Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов раҳбарлигида махсус комиссия ташкил этилди.

Президент фармонида “сўнгги йилларда ички ишлар тизимида жиддий камчиликлар ва муаммолар тўпланиб қолгани”, бу муаммолар "тизим фаолияти самарадорлигига ҳалқит бераётгани" танқид қилинган.

XS
SM
MD
LG