Линклар

Петербурглик рус программисти Петр Левашов АҚШ сўрови билан Испаниянинг Барселона шаҳрида дам олаётган пайтда қўлга олинди.

Reuters агентлигининг билдиришича,Левашов 2016 йилги АҚШ президентлиги сайлови жараёнида уюштирилган ҳакерлик ҳужумларига алоқадорликда гумонланмоқда.

36 ёшли Левашов қўлга олинганидан сўнг Мадридга олиб кетилган ва шу ерда суд унинг кейинги тақдирини белгилайди.

Январь ойида мана шундай айблов билан Таганрог шаҳрида яшовчи Станислав Лисов Барселонага дам олиш учун борганида қўлга олинган эди.

6 январь куни АҚШ махсус хизматлари АҚШ президентлик сайловига Россия хакерлик ҳужумлари воситасида аралашгани юзасидан ҳисоботини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG