Линклар

Алишер Усмонов Алексей Навальнийни "бўҳтон тарқатгани" учун судга бермоқчи


Алишер Усмонов ва Дмитрий Медведев

Россиялик тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов мухолифат вакили Алексей Навальнийни судга бермоқчи.

Бу ҳақда ТАСС агентлигига таяниб, Свобода радиоси хабар қилди.

Усмоновга кўра, "Навальний одамларни чалғитмоқда ва унинг уқдиришлари бўҳтон"дир.

Алишер Усмоновнинг фикрича, уни гўёки бош вазир Дмитрий Медведев билан боғлиқ фондни молиялаштириш ва коррупцияда айблашга Алексей Навальний ҳақли эмас, чунки Усмонов ўз ишларини «шаффоф ва қонуний» олиб боради.

Навальний март ойида YouTube саҳифасида Россия бош вазири Дмитрий Медведевни коррупцияда айбловчи фильмни намойиш қилган эди. Унда Алишер Усмонов номи ҳам тилга олинган.

Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальнийнинг 10 апрел куни Москвадаги 2- ҳибсхонадан озод қилинди.

Навальний 26 март куни “Бу сенга Димон эмас” ("Он вам не Димон") акциясини ўтказгани учун 15 суткалик маъмурий ҳибсга олинган эди.

Алексей Навальний 26 март кунги акция бошланаётган пайтдаёқ, Москванинг Тверь кўчасида ҳибсга олинган эди. Мухолифатчи полиция хидимларининг қонуний талабларига буйсунмаганликда айбланиб, ҳибсга олинган. 15 суткага қамалган Навальнийга Москвада рухсат берилмаган оммавий тадбир ўтказгани учун 350 доллар жарима ҳам солинган.

Расмийларга кўра¸ бу ҳукмлар 2018 йил мартига белгиланган президент сайловларида номзодини қўйишини эълон қилган Навальнийни сайловларга қўймасликка ҳуқуқий асос беради.

2 март куни Навальний Россия бош вазири Дмитрий Медведев хайрия жамғармалари ва нодавлат ташкилотлар воситасида мамлакатдаги бойлар ҳамда давлат банклари хайрия пулларини йиғиб олиб, қимматбаҳо активларни сотиб олишга сарфламоқда, мазмунида ҳисобот эълон қилган.

XS
SM
MD
LG