Линклар

Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма бешинчи сессиясида туман ҳокими лавозимига "Адилет-Тахта" машина-трактор парки бошлиғи бўлиб ишлаб келган Адилов Жамбул Ағитаевич номзоди таклиф этилди, деб хабар қилди kruz.uz сайти.

Сайтга кўра, таклиф қилинган номзодни "Нуроний" фонди туман бўлими бошлиғи Ж.Аманшаев, 7-сонли "Қуаниш жарма" сайлов округидан депутат П.Сапаров, туман хотин-қизлар қўмитасининг бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси А.Аллиярова ва "Ўзбекистон Қаҳрамони" С.Сейтназаровлар қўллаб-қувватлаб сўзга чиққан ва Ж.Адилов Тахтакўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

Туманнинг аввалги ҳокими нега ишдан кетгани тўғрисида маълумот берилмаган.

XS
SM
MD
LG