Линклар

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Москвага келди


АҚШ Давлат котибининг самолёти Москванинг Внуково аэропортига қўнди. 2017, 11 апрел.

Бу ерда Тиллерсон Россия раҳбарияти билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилади. Расмий сўзлашувлар 12 апрелда ўтказилиши режалаштирилган.

Москва сафари арафасида, сешанба куни Давлат котиби Россиянинг Башар Асад, Эрон ва “Хизбуллоҳ” радикал гуруҳи билан ҳамкорлик қилиши Москванинг стратегик манфаатларига мос эмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Рекс Тиллерсон Катта Еттиликка аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Италиянинг Лукка шаҳрида ўтган мажлисида чиқиш қилди.

Учрашувда вазирлар Россияни Асадни қўллашни тўхтатиб, Сурия масаласида иккиюзламачиликдан воз кечишга ва Суриядаги тинчлик жараёнини бошлаш учун бошқа давлатлар билан конструктив ҳамкорликни бошлашга чақиражаклари тўғрисида баёнот берди.

Катта Еттиликка аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари фикрича, ҳокимият тепасида Башар Асад турар экан, Сурия бўҳронининг ечими йўқ.

Олдинроқ Британия бош вазири Тереза Мэй ва АҚШ президенти Дональд Трамп 10 апрель куни ўтказилган телефон суҳбатида Россияни президент Башар Ассад режими билан муносабатларни тўхтатишга кўндириш учун ҳаракат қилиб кўришга келишиб олди.

Британия бош вазири матбуот хизматининг билдиришича, АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг яқинда Москвага қиладиган ташрифи бундай муҳокама учун имконият яратади.

XS
SM
MD
LG