Линклар

Жиззах шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” шоҳ кўчаси бундан буён Ислом Каримов номи билан аталади.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати 11 апрель куни Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг геодезия ва картография миллий маркази қошидаги эксперт комиссияси мана шундай хулоса берганини маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 25 январь куни ибиринчи президент Ислом Каримов хотирасини абадийлаштирилиши тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Қарорда Ўзбекистон шаҳарларидаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилиши белгиланган.

XS
SM
MD
LG