Линклар

Бишкекда қаттиқ шамол оқибатида дарахтлар қулади


Бишкек кўчаларидан бирида ўтган йили ёзда қулаган дарахтлардан бири.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 11 апрель куни тушдан кейин қаттиқ шамол оқибатида дарахтлар қулаб, автомашиналарни босиб қолди.

Бу ҳақда хабар берган Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ҳозирда нечта дарахт қулагани ва қанча автомобилга зиён етгани ўрганилаётганини билдирди.

Вазирликка кўра, шамол оқибатида жабрланган одамлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Маълумотга қараганда, шамолнинг тезлиги секундига 17-18 метрни ташкил қилган.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг хапбар беришича, Бишкекнинг айрим мавзеларида шамол кўп қаватли уйларга ҳам зиён еткизган.

XS
SM
MD
LG