Линклар

Бугун АҚШ давлат котиби Тиллерсон Москвада асосий учрашувларни ўтказади


АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон.

Бугун АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Москва сафари доирасида асосий учрашувлар бўлиб ўтади.

Мазкур сафар Россия ва Ғарб муносабатлари Сурияга оид масалаларда янада мураккаблашган бир даврга тўғри келмоқда.

АҚШ ва Ғарб Сурия президенти Башар Ассадни ўз халқига нисбатан кимёвий қурол қўллаганликда айбламоқда, Суриянинг асосий иттифоқчиси бўлган Россия эса Ассад кимёвий қурол қўлламаганини исботлашга уринмоқда.

Тиллерсон 11 апрель куни Москвага парвоздан олдин "Катта еттилик" доирасида ташқи ишлар вазирлари билан ўтган маслаҳатлашувлардан сўнг Россия ҳукуматини Сурия раҳбари Башар Ассад режимини қўллаб-қувватлашдан воз кечишга чақирди.

Оқ уй расмий вакили Шон Спейсер Россиянинг Ассад режими билан ҳамкорлигини шарҳлар экан, 11 апрель куни ўтган брифингда:

-Россиянинг изоляция қилингани ҳеч кимга сир эмас. Россия Шимолий Корея, Сурия Эронга қўшилди. Бу биз ҳамкорлик қиладиган мамлакатлар эмас. Бу мамлакатларнинг барчаси, Россияни ҳисобга олмаганда, давлат сифатида шакллана олмади, -деб билдирди.

XS
SM
MD
LG