Линклар

Uzbekistan Pass деб аталувчи янги пластик карта хорижлик сайёҳларга мамлакат бўйлаб товар ҳамда хизматлар учун тўловларни чегирма билан амалга ошириш имконини беради.

Карта сайёҳларга Ўзбекистонга виза олган вақтида берилиши ҳамда аэропорт ва меҳмонхоналарда сотилиши режалаштирилмоқда.

Айни патйда Ўзбекистонда Tourist Friendly деб аталувчи тизимини жорий этиш ҳам мўлжалланмоқда.

Бундан мақсад сифат талабларига жавоб берадиган музей, галерея, овқатланиш шохобчалари ва туристик объектларнинг ихтиёрий сертификациядан ўтказишдан иборатдир.

Унга кўра, мазкур объектларда санитария талаб ва меъёрларига амал қилиниши, етарлича хавфсизлик таъминланиши, ходимлар хорижий тилларни билишлари лозим бўлади.

Бу ерда хизматлар учун тўловларни турли халқаро тўлов тизимлари орқали тўлаш мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG