Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:45

Маҳмуд Аҳмадийнажод яна президент бўлмоқчи


Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон президентига номзод ўлароқ рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда Эрон ҳукумати бошқарувидаги матбуот хабар тарқатди.

Консерватив қарашларга эга Аҳмадийнажод 2005-йилдан 2013-йилгача Эрон президенти лавозимида ишлаган.

Мамлакатда президентлик сайловлари жорий йилнинг 19 май кунига белгиланган.

Ўтган йилда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Аҳмадийнажодга президентликка ўз номзодлигини қўймасликка чақирган эди.

Эрон матбуоти тарқатган хабарларга кўра, Аҳмадийнажоднинг яқин дўсти ва собиқ вице-президент Ҳамид Бағаэй ҳам ўз номдозлигини кўрсатган.

Номзодларни Эроннинг консерватив аъзолардан иборат Конституция ҳимоячилари кенгаши кўриб чиқади.

Ўтган ҳафтада Аҳмадийнажод ўз номзодлигини кўрсатмаслигини ва Бағаэйни қўллашини билдирган эди.

Бағаэй 2015 йилда номаълум айбловлар билан бир неча ойга қамалган эди.

XS
SM
MD
LG