Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:37

Санкт-Петербургдаги портлаш қурбонлари сони 15 кишига етди


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри метросида ўтган ҳафта содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди.

Шаҳар ҳокимининг муовини Анна Митянина 12 апрель куни портлашдан яраланганлардан бири касалхонада оламдан ўтгани ҳақда билдирди.

Россия ҳукумати Санкт-Петербург метросидаги портлашни Қирғизистонда туғилган 22 ёшли Акбаржон Жалилов исмли Россия ватандоши содир этгани ва уни ўзи ҳам портлашдан ўлганини билдирган.

Ҳеч бир гуруҳ портлашга масъулиятни зиммасига олган эмас. Санкт - Петербург полицияси портлашга алоқадорликда гумонлаб марказий осиёлик бўлган саккиз одамни ҳибсга олган.

Уларни барчаси сўроқ пайти айбловларни рад этишган.

XS
SM
MD
LG