Линклар

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Бўритош Мустафоев Чиғатой қабристонига кўмилди (ВИДЕО)


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари Бўритош Мустафоев 13 апрель куни тушликдан сўнг Тошкентдаги Чиғатой қабристонига кўмилди.

Давлат мулозими билан видолашув маросимида унинг қариндошлари, қўни-қўшнилари, дўстлари ва турли даражадаги ҳукумат вакиллари иштирок этди.

12 апрель куни 68 ёшида оламдан ўтганди.

Тошкент юрак касалликлари клиникаси врачларининг Озодликка хабар беришича¸ Мустафоев ўтган ҳафта 9 апрель куни оғир аҳволда касалхонага келтирилган ва комадан чиқмасдан жон берган.

Бўритош Мустафоев 1989 йилдан Ўзбекистон прокурори ва 1993 йилдан то 1998 йилгача бош прокурор вазифасини бажарди.

Бу давр Ўзбекистонда сиëсий мухолифатни йўқотишга қаратилган тазйиқлар даври сифатида эсланади. Бўритош Мустафоев 2001 йили Ўзбекистон Олий кенгаши депутати Шовриқ Рўзимуродовни кенгашдан изн олмасдан қамоққа олиш учун санкция бергани ортидан жанжал марказида қолганди, дея эслайди мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясининнг бош котиби Отаназар Орипов. Унга кўра¸ Мустафоев мухолифатчиларни тазйиқ остига олган асосий ижрочилардан бири сифатида тарихда қолди:

- У мустақил Ўзбекистонда мухолифатсиз сиёсий тизим - клептократия ўрнатишда режимга содиқ одамлардан эди¸ дейди Мустафоев амри билан икки марта қамоқ жазоси ўтаган математик олим ва муҳолифатчи Орипов.

Мустафоев имзо чеккан санкция асосида қамалган ва уйи мусодара бўлган ëзувчи Мақсуд Бекжонга кўра, собиқ прокурор Каримов “қатағон машинасининг асосий муруватларидан бири бўлган”.

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган Мустафоев 1971 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини тугатиб, меҳнат фаолиятини Самарқанд вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори лавозимидан бошлади.

Кўп йиллар давомида прокуратура органларида масъул лавозимларда ишлаб, 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси прокурори, 1993 йилда эса Ўзбекистон Республикасининг бош прокурори лавозимига тайинланди.

1998 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Адлия вазирининг ўринбосари, Конституциявий судининг раиси, Марказий сайлов комиссиясининг раиси, Олий Суд раиси лавозимларида ишлади.

2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари лавозимидаqw ишлашга юборилди.

Мустафоев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони, II даражали “Шон-шараф” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG