Линклар

“Газпром” Ўзбекистондан беш йил давомида сотиб олинадиган газ учун қанча ҳақ тўланишини маълум қилди.

Новости агентлигининг “Газпром экспорт”га таяниб хабар беришича, “Ўзтрансгаз” билан имзоланган 5 йиллик шартноманинг умумий қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил қилади. Бу ҳақ эвазига Ўзбекистон 2018 йилдан бошлаб беш йил давомида Россияга 4 миллиард кубометр газ етказиб беради.

“Газпром экспорт” ва “Ўзтрансгаз” ширкатлари ўртасидаги шартнома президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвага 4-5 апрель кунилари қилган давлат ташрифи доирасида имзоланган.

Мазкур ташриф доирасида Россия ва Ўзбекистон ўртасида умумий қиймати 15 миллиард доллардан кўпроқ бўлган шартномалар имзолангани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG