Линклар

Қобулдаги Мудофаа вазирлиги ва бошқа ҳукумат бинолари жойлашган мазеда содир этилган худкуш ҳужумда камида 5 одам ҳалок бўлди, камида ўн одам яраланди.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, 11 апрель куни иш вақти тугаб, юзлаб давлат хизматчилари уйларига кетаётган пайтда худкуш ўзини портлатиб юборган.

Хабарда айтилишича, ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам, Афғонистон хавфсизлик кучлари ходимлари ҳам бор.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни "Ислом давлати" гуруҳи ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG