Линклар

Германия полицияси Дортмунддаги портлашда гумонланаётган шахсни қўлга олди


Портлашлар "Боррусия" футбол клуби автобуси яқинида содир этилган.

Германия полицияси 12 апрелда Дортмунд шаҳрида "Боруссия" футбол жамоаси автобуси ёнида содир бўлган портлашни амалга оширганликда гумонлаб ўтмишда исломий гуруҳлардан бирига мансуб бўлган шахс қўлга олинганини билдирди.

Германия Федерал прокуратураси матбуот котиби Фраука Келлер:

-Мазкур жиноий ҳаракатни тергов қилиш жараёнида исломчи бўлган икки гумонланувчи текширилди. Уларнинг уйлари тинтув қилинди. Улардан бири ҳозир ҳибсда сақланмоқда,- деб айтди.

11 апрель куни футбол жамоаси автобуси олдида учта портлаш содир этилгани оқибатида “Боруссия” жамоасининг ҳимоячиси Марк Бартра яраланган эди. Жамоанинг бошқа ўйинчилари портлашдан жабр кўрмаган.

XS
SM
MD
LG