Линклар

Трамп Россия ва АҚШ муносабатлари "рекорд даражада сустлашгани"ни айтди


Дональд Трамп.

Президент Дональд Трамп АҚШ Россия билан “муросга қила олмаётгани” ва иккии давлат ўртасидаги муносабатлар “рекород даражада сустлашганини” билдирди.

12 апрель куни Москвада давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия президенти Владимир Путин билан учрашганидан сўнг Оқ уйда бу тўғрида баёнот берган Дональд Трамп “Учрашув кутилганидан ҳам яхши ўтди”, деб айтди.

Сўнгги пайтларда Москва Вашингтон кимёвий қурол қўллаганликда айблаётган Сурия президенти Башар Ассадни қўллаб-қувватлаши ортидан Россия ва АҚШ муносабатлари янада ёмонлашган эди.

12 апрель куни Кремль расмийлари билан учрашувдан сўнг матбоутга интервью берган давлат котиби Рекс Тиллерсон “Жаҳоннинг етакчи ядровий давлатлари ўртасида бундай совуқ муносабатлар бўлиши мумкин эмас”, деб фикр билдирди.

XS
SM
MD
LG