Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:24

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Алексей Навальныйни судга берди


Алишер Усмонов
Алишер Усмонов

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальный ва унинг Коррупцияга қарши кураш фондини (ФБК) судга берди.

Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, Алишер Усмонов аризаси Москвадаги Любинский судига 12 апрель оқшомида топширилган.

Усмонов шикояти тафсилоти ошкор этилгани йўқ, аризани кўриб чиқиш муддати ҳам маълум эмас.

Аввалроқ Алишер Усмонов ТАСС агентлигига тўҳмат ва бўҳтон тарқатгани учун Алексей Навальныйни судга беришини айтганди.

Март ойи бошида ФБК Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг "махфий империяси" ҳақида тадқиқот натижаларини нашр этди.

Унда, жумладан, Усмонов Медведевга алоқадор "Соцгоспроект" фондига Москванинг энг қиммат - Рублевский шоссесида қиймати 5 миллиард рублга тенг ер ва уй ҳадия қилгани таъкидланади.

Аммо Алишер Усмонов бу кўчмас мулкни фондга мулкка қиймати баробар битим асосида берганини айтади.

Аммо Навальный бошқарган ФБК уларнинг ихтиёрида пора беришга оид фактлар мавжудлиги ва бу фактларни судга тақдим этишга тайёр эканликларини билдирган.

XS
SM
MD
LG